НАМОЗДА ИККИ КИШИ ҲАМ ЖАМОАТ ҲИСОБЛАНАДИМИ?
#намоз
❓375-САВОЛ: Ҳозир таровиҳ намозларини уйда ўқияпмиз. Баъзи кунлари аёлим билан ёлғиз ўқиймиз. Шу ҳам жамоат бўлаверадими? Жамоат намозида камида неча киши бўлиши керак?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, бу ҳам жамоат ҳисобланади. “Ал-мавсуъатул-фиқҳийя” китобида шундай дейилади:
اتّفق الفقهاء على أنّ أقلّ عدد تنعقد به الجماعة اثنان، وهو أن يكون مع الإمام واحد، فيحصل لهما فضل الجماعة، لما روى أبو موسى الأشعريّ - رضي الله عنه - أنّ النّبيّ صلى الله عليه وسلم قال: «اثنان فما فوقهما جماعة» ولقوله صلى الله عليه وسلم في حديث مالك بن الحويرث: «إذا حضرت الصّلاة فليؤذّن أحدكما وليؤمّكما أكبركما» وسواء أكان ذلك في المسجد أم في غيره كالبيت والصّحراء
яъни: “Фуқаҳолар энг камида икки киши билан жамоат ҳосил бўлишига иттифоқ қилганлар (бу борада уламолар ўртасида хилоф йўқ). Яъни, имом билан яна бир киши бўлса, улар учун жамоатнинг фазилати ҳосил бўлади. Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз алайҳиссалом айтадилар: “Икки киши ва ундан кўпи жамоатдир”. Шунингдек, Молик ибн Ҳувайрис ривоят қилган ҳадисда: “Намоз вақти ҳозир бўлса, бирингиз азон айтсин ва каттароғингиз имомлик қилсин!” – деганлар. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази. @fatvouz